Менга маслаҳат беринг
Добавлено: 09 март 2017, 15:35
Ассалому алайкум. Мен 25 ёшдаман, исмим Раъно. Ота-онам мен чақалоқлигимдаёқ ажрашиб кетишган. Онам мени бир кўзлаб катта қилганлар. Отам ҳеч қандай ёрдам бермаганлар, лекин улар билан муносабатим жуда яхши эди. Отам оламдан ўтганлар. Отамни бошқа оиласидан икки нафар фарзандлари бор. У оиласи ҳозир отамдан қолган ҳовлида яшайди. Мен шароитим оғирлиги сабабидан, шу уйдан ўз ҳаққимни талаб қилишим шариат нуқтаи назаридан тўғрими? Суд орқали ҳам ўз улушимни талаб қилмоқчиман. Бу ер талашишга кириб қолмайдими?