Саҳифа 1 дан 1

Пешона туклари

Добавлено: 06 март 2017, 16:04
Савол
Ассалому алайкум Одинахон опа! Пешона ва лаб устидаги тукларни терса бўладими? Чунки менинг қошимнинг тепаси жуда қалин. Улар сочим ўсиб чиққан жойгача уланиб кетган. Бу қош терганга кирмайдими?

Re: Пешона туклари

Добавлено: 06 март 2017, 16:04
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Қош ўта қалин, ташқаридан қараганда ҳам одатда ўсадиган жойдан ташқарида ўсиб кетган бўлса, одатий ҳолга келтиришда зарар йўқ. Бу худди мўйлаби ўсган аёл ҳукмида бўлади. Қош ва қошга туташган тукларни териб бўлмайди. Бир қарашда қошлиги билиниб турган тукларни олиб бўлмайди. Ундан бошқасига рухсат берилган. Валлоҳу аълам.