Саҳифа 1 дан 1

Комил бўлиш учун нима қилиш керак?

Добавлено: 30 апр 2019, 15:24
Alimbayeva
Ассалому алайкум! Зоҳидлик хусусида сўрамоқчи эдим. Қалбан дунё неъматларига берилмаслик учун нима қилиш керак? “Зикр аҳлидан сўранг” савол-жавобларида “Руҳий тарбиядаги энг асосий, энг муҳим омил нима?” деб сўрашганида комил муршид, деб жавоб берилибди. Аёл киши зиммасидаги фарзанд тарбияси, эр олдидаги вазифалари жараёнида комил муршид тарбиясидан қай ҳолатда фойдаланса бўлади? Вазият тақозосига кўра фақат китоблардан ўқиш билан чегараланиш кифоя қиладими? Мумкин бўлса, шу масалада бизга ёрдам кўрсатсангиз. “Muslimaat.uz” сайтида амалий дарслар, видео машғулотлар ташкил қилинса, яхши бўларди...

Жавоб: Комил бўлиш учун нима қилиш керак?

Добавлено: 12 Июн 2019, 23:10
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом! Комил муршид жуда зарур, фақат муаммо уни топишда. Тазкия маъносида суҳбатлар уюштириш ниятидамиз. Дуо қилиб турсангиз, яқин орада амалга ошиб қолади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.