Риёдан қандай сақланай?

Mutabar Halimova
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 19 Июн 2019, 09:33

Риёдан қандай сақланай?

Пост Mutabar Halimova » 26 авг 2019, 21:57

Ассаламу алайкум! Мен Қуръонни ёд олишни бошладим, алҳамдулиллаҳ. Лекин қалбимда риёга мойиллик бор деб қўрқаман. Ёд олаётганимни билганлар неча пора ёд олганимни, қаерига келганимни сўрашади, уларга жавоб бераётиб ғурурланаётгандек, мақтанаётгандек сезаман ўзимни. Бу туйғулардан муҳофазаланиш учун ёлғон гапирсам тўғри бўладими? Аллоҳ насиб этиб қория бўлсам устозимдан бошқа ҳеч кимга билинтирмасам тўғри бўладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3349
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Риёдан қандай сақланай?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 01 сен 2019, 01:54

Ва алайкум ассалом. Амаллар ниятларга боғлиқ. Қуръон ёдлаш мўмин мусулмондан матлуб иш, мақтанадиган иш эмас, деган фикрни инсон ўзига сингдириши лозим. Аксинча, “Нега ҳалигача Қуръоннинг ҳаммасини ёд ололмадим?, Мен қачон ёдлаб бўламан, эндигина шу пораларни ёдладимми?”, дегандек қусур ҳиси бўлиши керак. Ёдланган миқдорни айтилаётганда бу ишни оддий деб билиш, балки мендан кичик ёки имкони мендикидан кўра чекланганлардан ортдаман, деган тортиниш бўлиши лозим. Ёлғон гапириш жоиз эмас. Ёд олинганидан кейин ҳам уни унутиб юборишдан қўрқув қаттиқ бўлса, “ёдим пишиқ эмас, нима қилсам пишиқ бўлади, ҳақиқий ҳофизлар қаторида бўлармикинман”, деган хавфлар бўлса, риёга ўрин қолмайди. Валлоҳу аълам.


«Руҳий тарбия»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон