Ирода сустлиги

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ирода сустлиги

Пост Савол » 09 март 2017, 14:33

Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Менинг иродам суст, намоз ўқиётган вақтимда шайтон хаёлимни бузади, лекин аҳамият бермасдан давом эттираман. Намоз ўқишни жуда кеч бошладим, лекин 1-2 ой ўқиб, тўхтатиб қўйяпман, намозларни тўлиқ адо этишни хоҳлайман. Тўлиқ ўрганишимга ёрдам керак. Қандай йўл тутсам бўлади?.. Намоз вақтида хаёлим жинсий тарафлама бузилади. Бу иллатдан қутулмоқчиман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Re: Ирода сустлиги

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 14:33

Ва алайкум ассалом. Хаёлингиз бузилишига аҳамият бермай тўғри қиласиз. Лекин намоз ўқишни тўхтатманг. Чунки беш вақт намоз фарздир ва хаёлингиз бузилиши уни тўхтатишингизга сабаб бўла олмайди. Намоз ўқишдан аввал яхшилаб таҳорат олинг ва Аллоҳ сизни кўриб турганини ҳис қилишга урининг. Мана шу амал намоздаги хушуъга сабаб бўлади. Ҳар намозни ўз вақтида ўқишда бардавом бўлинг. Хаёл бузилишидан Аллоҳдан паноҳ сўранг, яъни истиъозани – «Аъуузу биллааҳи минаш-шайтонир-рожийм»ни айтишни канда қилманг. Истиғфор ва тавбани кўпайтиринг, Аллоҳдан дуо қилиб сўранг. Бу ҳолат, иншааллоҳ, ўтиб кетади. Шунингдек, намоздан бошқа вақтларда ҳам маъсият ва беҳуда нарсаларни тарк қилиш бу дарддан халос бўлишингизда ёрдам беради. Ушбу ҳолатга эркак киши йўлиқаётган бўлса, унга намозларни имкон қадар жамоат билан ўқиш тавсия қилинади.
Бунинг ҳам ҳикмати бор. Исломнинг асосий устуни бўлмиш ушбу ибодатда синовга учраш бандани намозни қойилмақом қилиб ўқимоқдаман деб, қалбига ужб, риё ва бошқа иллатлар оралашидан сақлайди. Банданинг ўзини қусурли ва гуноҳкор ҳис қилиб, Аллоҳ таолога янада хокисор бўлишига ёрдам беради. Намозни тўлиқ ўрганиш учун биладиган одамга кўрсатиб бериб, тасдиқлаб олиш, билмаганларини сўраб ўрганиш керак. Валлоҳу аълам.

Қилинаётган сажда фақат Аллоҳ учун

XX асрнинг тариқат машойихларидан доктор Абдулҳай раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига бир киши келиб: «Мен жуда ёмон тушкунликка тушиб қолдим. Қачон бошимни саждага қўйсам, миямга шаҳвоний ва нафсоний хаёллар ҳужум қилмоқда. Қилган саждам нима бўлар экан, деган хаёлга боряпман. Бундан қандай қутулишим мумкин?» деди. Абдулҳай раҳимаҳуллоҳ: «Сен бу саждангни қандай сажда деб ўйлаяпсан?» деди. У киши: «Менинг қилган саждам шаҳвоний хаёллар туфайли нопок сажда бўлса керак», деди. Шунда Ҳазрат: «Аллоҳ таоло улуғ ва пок Зот. Унинг учун аъло даражадаги сажда қилиниши керак бўлса, нопок саждангни мен учун қилган бўлармидинг?» деди. Шунда у киши: «Тавба, тавба, мен ҳаргиз сиз учун сажда қилмайман», деди. Ҳазрат: «Шундай экан, сен қилаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётган сажда экан, ундаги беихтиёр шахвоний ва нафсоний хаёлларга парво қилмагин. Сен бу қилинаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётганига қарагин», дедилар.


«Руҳий тарбия»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон