Аёлларнинг ишлаши ҳақида

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Аёлларнинг ишлаши ҳақида

Пост Савол » 09 март 2017, 16:12

Ассалому алайкум! Мен стоматологиянинг жарроҳлик факультетини битирганман. Фарзандлар тарбияси ва турмуш ўртоғимнинг хоҳиши билан 4 йил ишламадим. Соғлигим ёмонлашгани туфайли шифокорлар тавсияси билан ишга чиқдим. Иш вақтим тушликкача. Иш ҳақим ўз чиқимларимни қоплайди, холос. Ишим давомида кўп инсонларнинг дуосини оляпман. Эрим эса ишлашимга қарши. Айтишларича, Исломда аёллар кўчага чиқиб ишласа, эрлари «даюс» бўларкан. Шариатда аёлларнинг ишлаши ҳақида қандай кўрсатмалар бор?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3349
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аёлларнинг ишлаши ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 16:12

Ва алайкум ассалом. Шариатда аёл кишининг асосий вазифаси эрга итоат қилиб, унга хизмат қилиш ва фарзандларнинг тарбияси билан шуғулланишдир. Эр аёлнинг уйда ўтиришини, ишламаслигини талаб қилишга ҳақли. Шу билан бирга, оилани ҳар томонлама таъминлаш эрнинг зиммасида. Лекин баъзи ҳолларда, молиявий қийинчилик бўлганда ёки сиз айтгандек, эзгу ниятда ишлаш мумкин. Буни эса маслаҳат қилиб, керак бўлганда эрга яхшилик билан тушунтириб, розилигини олиб амалга ошириш керак. Эрлар ҳам имконият, шароит кўтарса, яхши ният билан инсониятга хизмат қилишлари учун аёлларига ишлашга изн берсалар, яхши бўлади. Айниқса фақат аёлларга муносиб бўлган, мисол учун: мураббиялик, доялик ва шунга ўхшаш ишлар шу жумладандир. Валлоҳу аълам.


«Муомалот»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон