Рибо ҳақида

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Рибо ҳақида

Пост Савол » 06 март 2017, 23:16

Ассалому алайкум, ҳурматли сайт ходимлари! Менинг қизим бу йил олий ўқув юртига шартнома асосида қабул қилинди. Мен ўқиш учун тўланадиган шартнома суммасини тўлашим керак. Бир танишим таклиф киритдики, шартнома пулини пул ўтказиш йўли билан банк орқали тўлаб берса, менга тўлов арзонроққа айланар экан. Масалан, у пул ўтказиш йўли билан 3.000.000 сўм тўласа, мен унга нақд 2.500.000 сўм бераман. Албатта, бу икки томон розилиги билан амалга оширилади. Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Бу иш шариатда мумкинми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3349
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Рибо ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 23:16

Ва алайкум ассалом. Ўша 2.500.000 сўм миқдордаги пулни бошқа бир пулда, масалан, долларда берсангиз, жоиз бўлади. Сўмда қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.


«Муомалот»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон