Aдолатли қайнона
Добавлено: 09 март 2017, 16:13
Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон! Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ менга ҳам келин олишни ва қайнона бўлишни насиб қилди. Қайнона бўлиб, бировнинг фарзанди бўлмиш келинимга илмсизлик сабабли зулм қилиб қўйишдан Аллоҳдан қўрқаман. Ҳаётда қайнона-келин орасидаги адолатсизликларнинг кўпини кўрганмиз. Мен келиним билан Ислом асосида муомала қилмоқчиман, ниятим, эртага Аллоҳнинг ҳузурига очиқ юз билан бориш. Биз қайноналарга ҳам бирор исломий йўлланма бормикан? Илтимос, маслаҳат беринг. Аллоҳ вақтингизга барака берсин.