Отамнинг зино юриши бизга қайтмайдими?

Yordambering
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 02 Июн 2019, 03:46

Отамнинг зино юриши бизга қайтмайдими?

Пост Yordambering » 02 Июн 2019, 14:16

Ассалому алайкум! Рамазон кунларида отамнинг телефонларида бехосдан бир аёл билан флирт смсларини кўриб қолдим. Шок ҳолатида телефонларидан яна анчадан бери кўп аёллар билан флирт шаклидаги ёзишмаларини ва танишувлар дастуридан рўйхатдан ўтганликларини топдим. Ҳозир бизга ифторликка бораман, деб бир аёл билан танишиб, кафема-кафе юрганларини билдим. Яна айни пайтда дачани ижарага қидирмоқдалар экан. Сабаби менга номаълум, лекин оиламиз учун эмаслиги аниқ. Отам, онам ва мен бир йилдан бери намоз ўқиймиз. Отам иккинчи йил рўза тутмоқдалар, биз сал кўпроқ. Отамни жуда тушуниш қийин. Эсимни таниганимдан онамни ўз хоҳишлари билан ёки оналари ва сингилларининг истаклари билан қаттиқ урар эдилар. Онамга бошида оналари “Чида!” деганлари учун, кейин эса фарзандлари отасиз қолмаслиги учун онам отам билан яшаяптилар. Олдин кўп ёмон ишлар бўлган, лекин шу орқали Аллоҳни танидик ва ҳамма муаммони Аллоҳни танимасликдан ва қўрқмасликдан деб билдик. Отам онамни уришни биз фарзандлари онамни 10 йилларча ҳимоя қилганимиздан кейин ташладилар (бу орада биз ҳам кўп гуноҳ қилиб қўйдик). Отам, онам ва мен Шайхимиз раҳматуллоҳнинг китобларини ўқиймиз.
Отам зинони катта гуноҳлигини била туриб қилмоқдалар. Ҳали ҳеч кимга бу аҳволни айтмадим. Айтсам, жанжал бўлади. Айтмасам, отам оғир гуноҳ қилмоқдалар. Яна олдинги йиллари отам иккала ҳайит кунларида ҳам ҳар хил баҳоналар билан жанжал қилганлар. Бу йил ҳайитни ҳамма қатори байрам қилишни жуда хоҳлагандим. Кичкина укаларим бор. Ахир биз ҳар хил ўйлаб топилган байрамларни (туғилган кун ва ҳоказо) тарк этдик.
1. Мен жим турганим учун отамнинг гуноҳига шерик бўламанми?
2. Ҳар дамда Аллоҳдан отам учун инсоф сўрайман. Қўрқиб кетяпман. Ахир иккинчи хотин оламан, десалар, ойим қаршилик қилмайдилар ва отам буни биладилар. Моддий имкониятлари ҳам бор. Зино қарз эканини ҳам отам биладилар. Онам, мен ва синглимга қайтишидан қўрқаман. Мен отамнинг гуноҳларни тарк этишларини хоҳлайман...

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3188
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Отамнинг зино юриши бизга қайтмайдими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 23 Июн 2019, 01:02

Ваалайкум ассалом. Аллоҳ отангизга комил ҳидоят берсин. Дуо қилиб Аллоҳдан сўрайверинг. Онангиз ва бошқа фарзандлар билан ибодат қилишда маҳкам бўлинглар. Агар сиз бу ишларини фош қилсангиз, орада фитна чиқиши мумкин. Ҳолат кўтарса, қилиб юрган ишларидан хабардор эканингизни отангизнинг ўзига билдириб қўйишингиз мумкин. Ибодатда маҳкам бўлсангиз, бу ишларнинг таъсири сизларга тегмайди, иншааллоҳ. Аллоҳ таоло бу синовлардан ўтиб олишингизда Ўзи осонлик берсин! Валлоҳу аълам.


«Никоҳ (Оила)»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон