Саҳифа 1 дан 1

Ота-онамга ажрашинглар, дейишим тўғрими?

Добавлено: 05 Июн 2019, 15:07
Хайдарова Феруза
Ассалому алайкум! 28 ёшман. Отам онамга 29 йил олдин икки марта “Уч талоқсан!” деб айтган экан. Ўшанда иккала уч талоққа домлалар яна қайта никоҳ ўқиб қўйишган. Бу йиллар орасида мени ҳам дунёга келтиришган. Ҳозир ҳам бирга яшашади. Буни яқинда онамдан билдим. Билганимдан буён ота-онамга нисбатан нафратланяпман ва тинмай “Сизлар ажрашишларингиз керак, номаҳрамсизлар”, деб гапиряпман. Лекин ажрашиш ниятлари йўқ. Ота-онамга нисбатан шу ишим тўғрими?

Жавоб: Ота-онамга ажрашинглар, дейишим тўғрими?

Добавлено: 23 Июн 2019, 00:56
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ваалайкум ассалом. Буни никоҳ ўқиб, яраштириб қўйганларга ҳавола қилинг. Жавобгар улар бўлади. Валлоҳу аълам.