Маслахат берин, талок тушдими

Umida Tursunova
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 31 Июл 2019, 07:32

Маслахат берин, талок тушдими

Пост Umida Tursunova » 31 Июл 2019, 15:15

Ассалому алайкум!
Биз турмуш уртогим билан 12 йил турмуш курдик. Турмушимиз мобайнида яхши ёмон кунлар утди, аёллигимга оналигимга бориб сабр килдим. Шу охирги йилларда муносабатимиз яхши эмас, Куп ёлгон гапирадиган, одамни иззат нафсига тегадиган, ичадиган одат чикарганлар. Рузгор, фарзандлар таълим олишлари, еб ичишлари, кийинишларини моддий таъминлаш мани буйнимда. Ишлиман, ойлигим рузгоримдан, фарзандларимдан ортмиди. На моддий, на маънавий таъминламайдилар. Топиш тутишлари яхши булса хам. На оналарини, на кариндош-уругларини насихатларига кунмайдилар. Фарзандларим бу мухитда босим остида усишларини хохламайман. Итоатсизлик килиб гунохкор булишдан хам куркаман. Охирги марта ичиб келиб уруш килдилар, хатто кул кутаришгача бордилар, чидолмадим, сабрим етмади жавобимни берин дедим... Улар эса "бушсан", "уйимдан кет", "жавобини бердим" деб Бир неча маротаба айтдилар. Кейин укалари ва оналарига юзланиб талогини олурсин дедилар (хаммаси кайфда булди)... Кейин хамма кийимларимни олиб олдимга обчикиб ташадилар. Кайнонамни уйларидаман, онамникига кетмадим, 3 талок тушди деган гумондаман, нима килсам тугри булади? Маслахатингизга мухтожман

«Никоҳ (Оила)»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон