Қайнонам билан муносабатимиз яхши эмас
Добавлено: 07 авг 2019, 16:20
Ассалому алайкум. Мен холамга келин бўлганман, жуда инжиқ ва жанжалчи аёл, доим қарғаниб, сўкиб ўтирадилар. Болаларимни уришиб, еган-ичганини ҳам гапирадилар. Онам кўргани келганларида эса бақириб ташладилар, онам хафа бўлиб кетдилар. Мен ўшандан бери гаплашмайман, қаттиқ хафа бўлдим. Ким келса, ёмонлаб, онамни қарғаб гапиряптилар. Мен хизматларини қиламан, аммо дилим қаттиқ оғриди, гапиргим ҳам, қарагим ҳам келмайди. Шу ишим тўғрими? Нима қилишни билмаяпман.