Уч талоқ ҳақида

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Уч талоқ ҳақида

Пост Савол » 09 март 2017, 14:38

Уч талоқ бир талоқ ҳисобланадими ёки учтага ўтадими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Re: Уч талоқ ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 14:38

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ушбу саволга жавоб ўрнида «Кифоя»дан иқтибос келтирамиз:
«Жумҳури уламолар, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам «Бир лафз билан айтилган «уч талоқ» уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эр-хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар», дейишган.
Баъзи саҳоба ва тобеъинлар, шунингдек, ҳанбалий мазҳабининг баъзи уламолари: «Бир лафз билан қилинган «уч талоқ»да бир талоқ тушади», деганлар.
Далил ва ҳужжатларни солиштириб, суриштирган уламоларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканига ишонч ҳосил қилганлар.
Жумҳур, жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари бир лафз билан айтилган уч талоқда учта тушишига кўплаб далиллар келтирганлар. Уларни мисол тариқасида қисқача баён қиламиз.
1. Қуръони Каримда талоқ ҳақида келган оятларда бир лафз билан айтилган уч талоқда учта тушишига ишора бор.
2. Уваймир Ажалоний хотини билан мулоъана қилганидан кейин уч талоқ қўйган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу ишини инкор қилмаганлар.
عَنْ رُكَانَةَ بْنِ يَزِيدَ t قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ r فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي طَلَّقْتُ امْرَأَتِيَ الْبَتَّةَ فَقَالَ: مَا أَرَدْتَ بِهَا قُلْتُ: وَاحِدَةً قَالَ: وَاللهِ قُلْتُ: وَاللهِ قَالَ: فَهُوَ مَا أَرَدْتَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالشَّافِعِيُّ وُالْحَاكِمُ.

Рукона ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ўз хотинимни узил-кесил талоқ қилдим», дедим.
«У билан нимани ирода қилдинг?» дедилар у зот.
«Бир талоқни», дедим.
«Аллоҳга қасамми?» дедилар.
«Аллоҳга қасам», дедим.
«Ундай бўлса, ирода қилганингдек», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Биз «узил-кесил» деб таржима қилган ибора арабча матнда «албатта кесилган» лафзи билан ифода қилинган. Бу талоққа қўшимча сифат зиёда қилиб зикр этишдир. Бу ҳолда, ривоятда кўрганимиздек, талоқ қилувчининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар Рукона ибн Язид розияллоҳу анҳу «Уч талоқни ният қилган эдим», десалар ҳам гаплари қабул қилинарди.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рукона розияллоҳу анҳудан қайта-қайта қасам ичириб сўрадилар. Агар бир лафз билан айтилган уч талоқда битта тушадиган бўлганида, бундай қилмас эдилар.
1. Мусулмон уммати бир лафз билан айтилган уч талоқ учта тушишига қадимдан ижмоъ қилиб келган.
2. Катта саҳобалардан кўплари ўзларига шу масалада савол тушганда уч талоқ тушиши ҳақида фатво берганлар.
3. Қиёс қилинадиган бўлса, талоқ ҳам мулк ҳисобланади ва унинг эгаси хоҳлаганича тасарруф қилади.
Шундай бўлса ҳам, кейинги пайтларда бу масалада заиф қавлга амал қилишга ўтган томонлар бор. Валлоҳу аълам.


«Никоҳ (Оила)»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон