Саҳифа 1 дан 1

Никоҳланиш

Добавлено: 09 март 2017, 15:29
Савол
Ассалому алайкум. Жуда кўп қидирдим, ҳар хил саволларни ўқидим, фақат мен излаган савол чиқмади. Мени қийнаётган саволга жавоб тополмадим. Саволим никоҳ ўқитиш ҳақидадир. Мулланинг эрим билан менга ўқиган никоҳига кўнглим тўлмади. Сабаби, менинг исмим билан дадамнинг исмларини нотўғри айтдилар, яъни бошқа исмлар билан никоҳ ўқилди. Шу тўғрими? Илтимос, тўлиқроқ тушунча беринг. Бу никоҳ ҳақиқий никоҳ ҳисобланадими?

Жавоб: Никоҳланиш

Добавлено: 09 март 2017, 15:30
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Икки никоҳланувчи ҳозир бўлса, никоҳ ўқувчи исмларни нотўғри айтса-ю, никоҳланаётганлар никоҳга рози бўлсалар, никоҳ тўғри бўлаверади. Бу ҳолатда эътиборга олинадиган нарса – никоҳланувчиларнинг никоҳга розилигидир. Валлоҳу аълам.