Саҳифа 1 дан 1

Мен хато қилаяпманми?

Добавлено: 09 март 2017, 15:36
Савол
Ассалому алайкум! Илоҳим, сизни Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрлақасин! Саволим шундан иборат: Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, мен муслимаман! Намозларимни ўз вақтида адо этаман, Менинг аҳду паймон қилган инсоним намоз ўқимайдилар. Уларга агар Аллоҳни эслаб, бандалик фарзларини адо этмасалар, бенамоз, ҳаёт йўлимни иймонсиз инсон билан боғламаслигимни бир неча бор айтдим, ҳатто гапларим қалбларига бориб етсин деб, уларни кўпчиликнинг ичида изза ҳам қилдим. Мен уларни иймонга чақириб, хато қиляпманми ва ҳаётимни шу инсон билан боғлашим тўғрими? Саволим ноўрин бўлса, узр сўрайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Жавоб: Мен хато қилаяпманми?

Добавлено: 09 март 2017, 15:37
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Турмуш қурмоқчи бўлган инсоннинг фарз амалларга бефарқ эканлигини билиб туриб ҳам турмуш қурган одам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.