Саҳифа 1 дан 1

Эр билан яқинлик

Добавлено: 09 март 2017, 15:37
Савол
Ассалому алайкум. Биз 2 йилдан бери фарзандлик бўла олмаяпмиз. Яқинда шифокор кўригига боргандим, у менга «Сиз ҳомиладорга ўхшаяпсиз, ўзингизни эҳтиёт қилиб, эрингиз билан яқинлик қилмай туринг», деб айтди. Мен эримга вазиятни тушунтирдим, аммо эрим яқинлик қилишни хоҳлаяпти. Шу ҳолатда мен эримнинг хоҳишини рад этсам, гуноҳкор бўламанми?

Жавоб: Эр билан яқинлик

Добавлено: 09 март 2017, 15:38
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом! Аввал ҳомиладормисиз, йўқми, ҳақиқатда ҳам жимоъ мумкин эмасми, шуларни аниқлаб олинг. Агар мумкин бўлмаса, гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам.