Саҳифа 1 дан 1

Аборт ҳақида синглимнинг саволи

Добавлено: 09 март 2017, 16:01
Савол
Ассаламу алайкум Одинахон! Бундан 8 йил олдин синглим 4-5 ҳафталик ҳомиласини олдирган экан. Ўзи 2 та ўғли бор. Эрига ҳам “қийналаяпман” деган экан. Ҳозир бу ишидан афсусда. Нима қилса гуноҳини ювади? Бирор каффорати борми?

Жавоб: Аборт ҳақида синглимнинг саволи

Добавлено: 09 март 2017, 16:02
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом! Кўп-кўп истиғфор айтиб, тавба қилсинлар. Аммо айбни беркитсинлар, ёймасинлар.