Саҳифа 1 дан 1

Синглимнинг оиласи билан муомала қилмасам, силаи раҳмни узган бўлмайманми?

Добавлено: 17 Июн 2019, 02:38
Muhayyo Bekmurodova
Ассалому алайкум! Синглимнинг оиласи, яъни эри ва қайнонаси билан муомала қилмаслигим силаи раҳмни узишга кирмайдими? Гуноҳкор бўлмайманми?

Жавоб: Синглимнинг оиласи билан муомала қилмасам, силаи раҳмни узган бўлмайманми?

Добавлено: 27 Июн 2019, 12:20
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Мазкур шахслар билан-ку қудачилик алоқалари бор экан. Мўмин мўминдан алоқасини узиб, уч кундан ортиқ гаплашмай юриши жоиз эмас. Туғишганлик алоқаси бўлмаган тақдирда ҳам, қудачилик алоқаси бор ва уни узиш ножоиздир. Валлоҳу аълам.