Ҳайзнинг муддати

Abdullohnionasi
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 01 ян 2018, 22:57

Ҳайзнинг муддати

Пост Abdullohnionasi » 02 ян 2018, 17:41

Ассалому алайкум! Мен фарзандлик бўлганимдан 8 ойдан кейин ҳайз кўришни бошладим. 8 кун тўхтовсиз қон келади. Кейин кун-ора 5 кун қон келади. Ҳаммаси бўлиб 13 кун ҳайз бўламан. Мен 10 кунда ғусл қилишим керакми ёки қон келмаган кунлари ғусл қилиб намоз ўқишим керакми? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин сиздан.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2669
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳайзнинг муддати

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 15 ян 2018, 23:01

Ва алайкум ассалом.
Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Покликнинг ози ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Ҳайз муддатида орада қон тўхташи ва аёлнинг оқ рангдан бошқа рангдаги нарса кўриши ҳам ҳайздир.

Nuriya
Постлар: 9
Рўйҳатдан ўтган: 31 окт 2017, 14:38
Қаердан: andijan

Жавоб: Ҳайзнинг муддати

Пост Nuriya » 16 ян 2018, 17:52

Ассалому алайкум! Покликнинг ози 15 кун деганда аёл неча кун ҳайз кўрса ҳам 15кундан оз вақтда пок бўлмайди деган маънодами?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2669
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳайзнинг муддати

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 25 ян 2018, 22:14

Ва алайкум ассалом. Икки марта ҳайз бўлиш орасидаги пок бўлиш кунларининг энг ози 15 кун дегани. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон