Ҳижоб

mxadicha
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 31 окт 2018, 22:50

Ҳижоб

Пост mxadicha » 09 ноя 2018, 23:21

Ассалому алайкум! Аёл кишининг бутун танаси аврат. Фақат юз, қўл (билак) ҳанафий мазҳабига кўра оёқнинг тўпиғдан пасти бундан мустасно экани ҳақида ўқиганман. Ҳозирда кўп аёл қизларнинг рўмол ёки шарфларини, яъни ҳижобларини даханлари билан ўраб олганларини кўраман. Шу масалани бироз тушунтириб берсангиз. Аслида ҳижоб қандай ўралиши лозим. Бизнинг кўксимиздан тушириб ўраб юрган шарф ва рўмолларимиз ҳам ҳижоб ҳисобланадими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2795
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳижоб

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 16 ноя 2018, 15:47

Ва алайкум ассалом.
Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят). Зоҳир бўлган зийнатлар деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир. «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар». Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Имом Абу Довуд Ойиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда у зотнинг олдиларига опалари Асма бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олганлар ва: «Эй Асма, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилганлари айтилган.Ибн Жарир Табарий ўз тафсирларида Ойиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадиларки: «Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши балоғатга етгандан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди». Демак, мазкур аврат жойларни намозда тўсиб ўқиш фарздир. Авратни тўсиш деганида шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган: 1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим. 2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди. 3. Кийим баданга ёпишиб уни васфини билинтириб турадиган бўлмаслиги керак. Кўриниб турибдики, гап кўйлак деб аталадиган кийимда эмас.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 1 меҳмон