Гумон ва рашк ҳақида

Савол
Постлар: 2806
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Гумон ва рашк ҳақида

Пост Савол » 09 март 2017, 22:33

Ассалому алайкум! Менинг аёлим яхши, лекин Ислом шартларини мукаммал билмайди. Яқинда аёлимни бир қариндошимизга нисбатан меҳрибончилик қилаётганини кўриб (балки менга шундай туйилгандир), менга бу ёқмаслигини тушунтирдим. Яъни, эркак ўз аёлини рашқ қилиши кераклигини таъкидладим. Орадан вақт ўтиб, яна шу ҳолат такрорланди.Кейин мен аёлимга «Агар шу билан учрашмоқчи бўлсанг бор» деб қаттиқ гапириб юбордим. Аллоҳнинг ўзи кечирсин. Менинг барча ҳаракатларим гумон ва рашқ эди. Аёлим оқшоми билан йиғлаб чиқди, ўзини фақат у дунёда Аллоҳнинг олдида гуноҳсизлигини исботлашини такрорларди. Мен аёлим бунақа иш қилмаслигини билсамда, лекин қаттик рашқ қиламан. Аёлимга мен «Номаҳрам ҳар қандай эркакга яхши гапирма ва меҳрибонлик қилма, эркак киши нотўғри ҳаёлга бориши мумкин. Мен уйда йўқлигимда келиб, сенинг меҳрибончилигингни бошқа томонга бурса, бу яхши бўлмайди. Бу кейин сенга ҳам, менга ҳам иснод бўлади» дедим. Шайх Ҳазратларининг savol.islom.uz сайтидаги савол-жавоблардан етарлича жавоб ола билмадим. Менинг «Агар шу билан учрашмоқчи бўлсанг бор» — гапим учун гуноҳи қандай? Илтимос шу масалада ёрдам беринг? Бу саволни аёлим билан биргаликда сўраяпмиз.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Гумон ва рашк ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 22:33

Ва алайкум ассалом. Мазкур иборани айтганингизда нимани ният қилган бўлсангиз, ўша бўлади. Ҳар қандай ҳолда тавба ва истиғфорни кўпайтиринглар. Ноўрин ва асоссиз гумон қилиш мумкин эмас. Албатта, шариатга мувофиқ ҳолда рашк қилишга ҳақлисиз. Аёлингиз диний кўрсатмалардан ҳали тўлиқ хабардор бўлмаса, яхшилик билан ўргатиб боринг ва сабрли бўлинг. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил», дейди. Бошқа таълимлар ҳам намозга таққосланади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар