Фарзанд тарбиясидаги қийинчиликлар хусусида

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Фарзанд тарбиясидаги қийинчиликлар хусусида

Пост Савол » 09 март 2017, 22:38

Ассалому алайкум. Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Ҳозирда 2 нафар ўғил фарзандим бор. Каттасининг ёши 3 дан ошган, кичиги эндигина 3 ойдан ошаяпти. Аллоҳ умрларини зиёда қилсин. Кичик ўғлим кечалари ва кундузлари кўпинча йиғлаб чиқади. Докторларга кўрсатсам, соғлом дейишяпти ва айрим дори-дармонларни ёзиб беришади. Уларни олиб, ичирамиз. Айрим ҳолларда ишдан чарчаб борсам, кечалари йиғлаб қолса, аёлим ҳам қўшилиб йиғлаб, баъзида эса жаҳл билан койиб уришади. Шунда мен унга: «Болада нима айб, бирор жойи оғриса йиғлайдида. Аллоҳнинг синови, сабр қил, ҳаммаси ўтиб кетади», деб тушунтираман. Лекин, бу ҳолатлар кўп бўлиб турганлиги учунми, менинг ҳам асабим кўтармай, аёлимга қаттиқ гапириб юбораман ёки койиб, қўл билан нуқиб қўяман. Бизнинг бу қилаётган ишимизда қандай маслаҳатлар берасиз?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Фарзанд тарбиясидаги қийинчиликлар хусусида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 22:39

Ва алайкум ассалом. Сиз айтгандек, бу ҳолат ўткинчи. Болалар катта бўлгунича шунақа қийинчиликлар бўлиб туриши маълум нарса. Энг яхши ечим: фарзанд тарбияси учун Аллоҳ таоло онага битадиган беҳад ажру савобларни эслаш ва эслатиш. Аслида бундай мукофотларга сазовор бўлиш имконига эришилгани учун шукр қилиш, бефарзандларга, фарзанди беморларга назар солиб, яна қайта-қайта шукр қилиш керак. Сиз бундай вақтларда аёлингизга меҳр, ёрдам кўрсатишингиз, насиҳат қилишингиз ва далда бериб туришингиз керак. Фарзандларингизга ихлос билан дам солиб туришингизни ҳам тавсия қиламан. Биз шифокорга кўрсатиш, дори-дармон қилишга эътибор берамиз-у, дам солиш, дуо қилишни кўпинча унутиб қўямиз. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар