Умумий ҳаммомга бориш.

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Умумий ҳаммомга бориш.

Пост Савол » 09 март 2017, 22:40

Ассаламу алайкум ва раҳматуллохи ва барокатуҳ! Одина опа, узр яна сизни безовта қилаяпман. Қадрли вақтингизни олганим учун узр. Қишлок шароитида газ ва свет йўқ, чўмилиш ва тозаланиш учун ойда бир марта хонадонда очилган умумий ҳаммомга борар эдик. Бир одам: «Аёл киши ҳаммомга бориши мумкин эмас», деди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Умумий ҳаммомга бориш.

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 22:41

Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳабида аёлларнинг умумий ҳаммомга боришлари макруҳ дейилган. Аммо сиз айтган шароитда борса бўлади. Лекин шариат талабларига мувофиқ, номаҳрамларнинг эътиборидан, назаридан узоқда, ҳаммом одобларига риоя қилган ҳолда бўлиши керак. Эслатиб қўяман, аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган жойлари аёл кишига нисбатан аврат ҳисобланади, ушбу ерларини аёлларга кўрсатиш ҳаромдир. Қанча сатрли бўлинса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 12 меҳмонлар