Суннат намозларининг қазоси ўқилмайдими?

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Суннат намозларининг қазоси ўқилмайдими?

Пост Савол » 09 март 2017, 22:43

Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Ёшим 27 да. Намозни яқинда ўқишни бошладим ва аёл киши асли 9 ёшидан намоз ўқишни бошлаши кераклигини билдим. Ҳозирда қўлимга қатъий 18 йиллик жадвал чизиб, қазо бўлиб қолган намозларимни ўқишни ният қилдим. Ҳозир ўқиётган «Намоз энг улуғ ибодат» китобида «Узрли сабаб билан вақтида ўқилмаган фарз ва витр намозларининг қазоси ўқилади. Жума, ҳайит (ийд), жаноза, суннат намозларининг қазоси ўқилмайди. Фақат Бомдод намозининг суннати ўша куни тушгача фарзи билан бирга ўқилади» деб ёзилган. Бир кунлик қазо намозимни ўқиш тартиби қуйидагича : 1. Бомдод – 2 ракъат фарз. 2. Пешин – 4 ракъат фарз 3. Аср – 4 ракъат фарз. 4. Шом – 3 ракъат фарз 5. Хуфтон – 4 ракъат фарз 6. Витр – 3 ракъат вожиб бўладими? Ҳамма суннат намозларини олиб ташладим. Шу тартибда 18 йиллик қазо намозларимни ўқишим тўғри бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Суннат намозларининг қазоси ўқилмайдими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 22:44

Ва алайкум ассалом. Ҳа, тўғри, Аллоҳ қазоларни адо этишда Ўзи ёрдамчи бўлсин. Омин.
Шариатда фарзлар зиммага тушадиган балоғат ёши қатъий чекланмаган. Қиз болалар учун 9 ёшдан, ўғил болаларга 12 ёшдан, деган гап бизнинг диёрлардаги аксар ҳолатга кўра айтилган, холос. Қиз болага ҳайз кўрган кунидан, ўғил болага эҳтилом бўлган кунидан намоз фарз бўлади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 9 меҳмонлар