Аёлларга хос ҳолат

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Аёлларга хос ҳолат

Пост Савол » 09 март 2017, 22:45

Ассалому алайкум, ҳурматли, Одинахон опа! Аллоҳ таоло ишларингизга ривож берсин, бизнинг саволларимизга жавоб бераётганиз учун катта раҳмат. Мен Японияда эрим, болаларим билан яшайман. Хусусий мактабда дарс бераман, иш вақтим иккига бўлинган. Иш вақтимнинг иккинчи қисми аср ва шом намозларининг вақтига тўғри келади. Ҳозир вақтинчалик ўқитувчилар учун ажратилган алоҳида ҳожатхона ишламаяпти. Шунинг учун мен соат 15:00 лар атрофида таҳорат олиб, жинсий аъзойимга салфеткани сал ичкарироқ қилиб қўйиб оламан, чунки намоз пайтида янги таҳорат олишга имконият йўқ. Шу билан Аср ва Шом намозларимни ўқиб оламан. Шу қилган ишим тўғрими? Бундай қилишимга сабаб ё бетаҳорат(выделения) чиқиши мумкин, ё қандайдир сувга ўхшаган нарса келиши мумкин. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аёлларга хос ҳолат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 22:45

Ва алайкум ассалом. Таҳоратни мукаммал олиб, ажралма келадиган ерга тўсиқ қўйсангиз, то тўсиқдан ажралма сизиб чиқмагунича таҳоратингиз кетмайди. Аммо эҳтиёт юзасидан ҳар намоз учун таҳоратни янгилаган маъқул. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар