Илм афзалми ёки ота-она хизматими?!

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Илм афзалми ёки ота-она хизматими?!

Пост Савол » 10 март 2017, 06:40

Ассалому алайкум! Саволимни беришдан олдин ушбуларни ёзишимга тўғри келди. Оналаримиз қариган чоғларида фарзандларининг кўзларига муштоқ, хизматларига муҳтож бўлиб қоладилар. Ҳамма нарсани келиндан талаб қила олмайдилар. Аслини олганда келиннинг вазифаси ҳам эмас, лекин бизда келинларимиз оналаримизнинг ҳизматларини қилишади. Оналаримиз эса кўпроқ қизлари ёнларида бўлишини хоҳлайдилар, ҳар куни кўргилари келади. Лекин ҳамма қизлар ҳам ота уйига онанинг зиёратию хизматига кела олмайди. Эр, фарзанд, оила, турмуш ва ҳоказо… Она қизининг хизматига муҳтож бўлсаю, қиз илм олиш билан бошқа шаҳарда юрса. Икки, уч ойда бир келиб, беш, олти кун бирга бўлса шу тўғрими? Бу билан она қизининг илм олишига қарши демоқчи эмасман. Қариганда она ёнида қизи бўлишини хоҳларкан. Шундай ҳолатда қандай йўл тутишлари керак? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Илм афзалми ёки ота-она хизматими?!

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 10 март 2017, 06:42

Ва алайкум ассалом. Илмга бўлган эҳтиёжга қаралади. Зарурий, яъни фарз бўлган илм бор. Бунга мусулмон киши кундалик ҳаётида қилиши фарз бўлган амалларга боғлиқ илмлар, мисол учун: намоз, таҳорат ва ғусл кабилар киради. Мана шу турдаги илм мукаммал бўлмаса, илм олиш фарз бўлади. Бундан бошқа илмлар фазилат бўлиб, у шароитга қараб амалга оширилади. Сиз айтган ҳолатда маслаҳат қилиш керак. Агар онанинг ҳоли танг бўлса, шу қизидан бошқа қаровчиси бўлмаса, илм олишни баҳона қилиб, беҳуда узоқларда юрган бўлса, унда онага қараган афзал. Агар она фақатгина шу қизига қараб қолмаган бўлса, қизи илм олса, келажакда ҳамма учун манфаат бўлишига кўзи етса, эл, дин хизмати учун илм олишига қўйиб бериши керак. Бу ҳолдаги яна бир мулоҳаза шуки, аёл киши турмушга чиққанидан кейин эрига итоат қилади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар