Спиртли ичимлик сотиладиган ресторанда ишлаб топилган пул ҳаромми?

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Спиртли ичимлик сотиладиган ресторанда ишлаб топилган пул ҳаромми?

Пост Савол » 12 март 2017, 23:39

Ассалом алайкум! Жуда ҳам фойдали лойиҳа бошлабсизлар. Аллоҳнинг ўзи қилаётган ишларингизни ажри савобини зиёда қилсин! Мен университет талабасиман. Университетда шартнома асосида ўқийман. Оиламга моддий тарафдан ёрдам бериш мақсадида озгинча пул ишлаб, шартнома пулига ёрдам бермоқчи эдим. Ўзингизга сир эмас, ҳозирги кунда талабалар у ёқда турсин, олий маълумотли бирқанча жойларни битирганлар ҳам иш топиши қийин бўлиб қолди. Бир жойда официант сифатида иш топган эдим, лекин у ерда егуликлардан ташқари, пиво ва бошқа спиртли ичимликлар ҳам сотилар экан. Агарда ўша ерда ишласам, топган пулим ҳалол бўладими ёки акси? Илтимос, шариатимиз томонидан бу масалада менга ёрдам беринг.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Спиртли ичимлик сотиладиган ресторанда ишлаб топилган пул ҳаромми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 12 март 2017, 23:39

Ва алайкум ассалом. Бошқа ҳалол иш топиш керак. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 10 меҳмонлар