Илмни давом эттира олмаяпман

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Илмни давом эттира олмаяпман

Пост Савол » 12 март 2017, 23:42

Ассаламу алайкум! Аллоҳим қилаётган ишларингизни Ўзи мукофотласин! Турмуш қуришдан аввал илм даргоҳларида таълим олганман. Аллоҳ хоҳиши ила Қуръони Каримдан ҳам бир неча жузъ ёд олганман, ундан кейин давом эттира олмадим. Уй ишлари, бирин-кетин фарзандли бўлдик. Вақти келганда қодир қилганича хатм қиламан, аммо ўзим қониқмайман. Илм олишни ташлаганим учунми, бирин- кетин синовлар кела бошлади. Ўзим жуда илмимни давом эттиргим келмоқда, аммо хўжайним рухсат бермаяптилар.

2. «Ўзи ўқиса, устози шайтон бўлиб қолади» деган гаплар ҳам бор. Қай даражада тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ўзи рози бўлсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Илмни давом эттира олмаяпман

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 12 март 2017, 23:43

Ва алайкум ассалом. Кўпчиликнинг тушунчасида илм учун алоҳида шароит керак деган гап бор. Бу тўғри, талаби илм шартлари вужудга келганида олинган илм самарали ва тўғри бўлади. Аммо бу дегани ўша шартлар тўлиқ бўлмаганида илмга йўл тўсилади дейилгани эмас. Илмга алоҳида ажраб чиқиш керак эмас. Илм талаби ҳаётингизнинг ажралмас бўлаги бўлиши керак. Бугунги кунда илм олиш воситалари кўпайган. Алҳамдулиллаҳ, мана ўз тилимиздаги китоблар кўпайиб бормоқда. Интернетларда яхши, ишончли саҳифалар ҳам кўп. Сиз уйдан чиқа олмаган ҳолингизда ҳам шулардан фойдалансангиз бўлади. Саволлар, тушунмаган нарсаларингиз бўлса, мурожаат қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар