Ўзи кўрмаган инсонни соғинганда…

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ўзи кўрмаган инсонни соғинганда…

Пост Савол » 12 март 2017, 23:45

Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Одинахон опа, бу саволни сизга ёзишимдан олдин анча ўйладим. Уялиб, сўрамайман дейдиган бўлсам, эртага вазият янада оғирлашишидан қўрқдим. Психологга ёзай десам, қизим соғлом. Қизим Ирода уч ярим ёш. Адаси йўқ. Бир мартаям кўрмаган. Фақат иккаламиз яшаймиз. Уйга умуман эркак ё аёл киши қадам босмаган. Амакиси ёки тоғаси, амма ё холасиям йўқ. Қизалоғим оғир босиқ. Лекин охирги кунларда ҳаёлан телефонда адаси билан гаплашадиган, тез- тез олдимга келиб: «Ойи адамни соғиндимку», деб йиғлаволадиган одат чиқарди. Умуман кўрмаган инсони (адаси)ни соғиниши қандай ҳолат? Қанақа йўл тутай? Ҳар сафар қизим умуман кўрмаган адасини соғинганини айтиб, мени қучоқлаганида, қалбим мингга бўлиниб кетяпти. Бошқа бировга айтолмайман. Илтимос Одинахон опа, маслаҳат берин. Ҳурмат ила Муяссар.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ўзи кўрмаган инсонни соғинганда…

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 12 март 2017, 23:46

Ва алайкум ассалом. Бундай ҳолат болаларда бўлиб туради. У бошқа болаларни кўриб, хулоса чиқарган бўлиши мумкин. Агар отаси тирик бўлса, имкони бўлса, у билан учраштириш керак. Сиз унинг ақли қабул қиладиган, уни қониқтирадиган жавоб беринг. Бошқа нарсалар билан чалғитишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ осон қилсин. Омин. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар