Ичадиган эр билан яшаса ҳаром бўладими?

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ичадиган эр билан яшаса ҳаром бўладими?

Пост Савол » 12 март 2017, 23:46

Ассалому алайкум, Одинахон опа! Менинг 3 та фарзандим бор. Шуларни ўйлаб, неча йиллардан бери сабр қилиб яшаяпман. Эрим ҳар куни ичиб келади. Бирор бир камчилигимизни олиб бермайди. Шу сабабли ўзим ишлайман. Топган пулимдан ярмини эримга бермасам, мен билан урушади. Энди эса, сабрларим тугаб қолаяпти. Ўзимнинг отам «Сен ҳаром билан яшаб, ҳаром бўлаяпсан, ажрашасан» деб, қўймаяпти. Ажрашиб кетишим осон, лекин шунча йилдан бери сабр қилганларим зое кетадими? Деярли 8 йилдан бери сабр қилиб яшаяпман. Илтимос, маслаҳат беринг. Қандай йўл тутай? Отамнинг дилини оғритиб қўйишга ҳам қўрқаяпман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ичадиган эр билан яшаса ҳаром бўладими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 12 март 2017, 23:47

Ва алайкум ассалом. Ажрашишга шошилмаслик керак. Қариндошлар, яқинлар билан йиғилиб, бу муаммони ўртада ҳал қилиш керак. Улар сизларга ёрдам беришсин. Эрингизни йўлга солишсин. Керак бўлса, махсус жойларда даволатиш керак. Аввал барча ҳаракатни қилиб, чора излаш керак. Ҳеч нарса фойда бермаса, ажрашиш масаласини кўрса бўлади. Аллоҳ эрингизга инсоф бериб, бу балодан нажот берсин. Омин. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар