Қизғанчиқлик гуноҳ эмасми?

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Қизғанчиқлик гуноҳ эмасми?

Пост Савол » 13 март 2017, 15:37

Рўпарамдаги қўшни билан кўпроқ олди-берди қиламиз. Менда музлатгич бўлганлиги сабабли, у кўпроқ меникига чиқиб туради. 2 та кичкина боласи ҳам доим онасининг ортидан қолмайди. Яхши муомалада бўламан. Ўғлим йўқ, улар ўғил болалар. Уларга борича ширинлик, мева-чева бериб тураман. Аммо шундай ҳолатлар ҳам бўладики, баъзан нарсаларнинг устига сочиқ ташлаб қўяман ёки беркитиб қўяман. Кўзи тушмасин дейман. Чунки, ерни увоқ қилишади, пўчоқларини отиб булғатишади. Ич кийимсиз ҳам юришади, баъзан тезроқ чиқиб кетишини ҳам хоҳлаб қоламан. Сийиб қўйишларидан қўрқаман. Қўполлик қилолмайман. Охирги пайтларда «Кирмай тур, онанг кирсин ўзи!» дейдиган ҳам бўлиб қолдим. Бу қўшнига ёмонлик ёки қизғончиқлик қилмаяпманми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қизғанчиқлик гуноҳ эмасми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 15:37

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Шариатимизда мусулмонлар бир-бирларига яхшилик қилишга буюрилганлар. Мусулмоннинг мусулмонда ҳаққи бор. Бу ҳақ қўшничилик билан янада зиёда бўлади. Лекин яхшилик нима? Ҳар нарсага йўл қўйиб, кейин уни кўнгилга олиш эмас. Яхшилик – уларни тартибга чақириш. Фаразан, агар улар ўз фарзандларингиз бўлганида ҳам тартибга солар эдингиз. Меҳр билан, кўнгилга тегмайдиган қилиб, холис танбеҳ беринг, мулойимлик билан тушунтиринг. Яхшилик қилишда давом этаверинг, малолланманг. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар