Соч кесиш мумкинми?

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Соч кесиш мумкинми?

Пост Савол » 13 март 2017, 15:39

Ассалому алайкум Одина опа! Жияним «аёл киши Маҳшар майдонида кийими бўлмаганлиги сабаб, Аллоҳ таолонинг ҳузурида танасини узун сочлари билан ёпиб турар экан. Шу сабабдан аёл киши сочини кесмаслиги керак» деб айтди. Шу тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3389
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Соч кесиш мумкинми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 15:39

Ва алайкум ассалом. Бу ҳақида шариатимизда оятда ҳам, ҳадисда ҳам маълумот келмаган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни одамлар ялангоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолда маҳшарга тўпланадилар», деяётганларини эшитдим. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, барча эркагу аёллар бир бирларига қараб туришадими?» дедим. У зот:
«Эй Оиша! Аҳвол бунга аҳамият берадиган даражадан кўра қаттиқроқ бўлади», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Аҳвол улар бир-бирларига қарашларидан кўра муҳимроқ бўлади», дейилган». Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 19 меҳмонлар