Тўкилган ёки таралганда тушган соч

Савол
Постлар: 2818
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Тўкилган ёки таралганда тушган соч

Пост Савол » 13 март 2017, 15:39

Ассалому алайкум ҳурматли Одинахон опа! Тўкилган ёки тараганда тароқда қолган сочларни ҳар доим чиқиндига ташлаш одатий ҳол бўлиб қолди. Онам тандирда ёқадилар. Ўртоғим ерга кўмади. Чой шамасинида қаерга тўкилиши аҳамиятли бўлгани учун, сочнинг ҳам қаерга ташланишининг аҳамияти бормикан деб ўйлаб қолдим. Тўкилган (кесилган, тароқда қолган) сочларни нима қилишим лозим? Чиқинди қутисига ташлаш мумкинми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3490
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Тўкилган ёки таралганда тушган соч

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 15:40

Ва алайкум ассалом.
أن النبي صلى الله عليه وسلم أمر بدفن الشعر والأظفار. رواه الطبراني في الكبير.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соч ва тирноқларни кўмишга буюрганлар» (Табароний «Кабир»да ривоят қилган).
Лекин чойнинг шамасини нима қилиш кераклиги ҳақида шариатда ҳеч қандай гап йўқ. Бу ҳақда одамлар орасида айтиладиган гапларни шунчаки озодалик чора-тадбирларига йўйиш керак. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар