Қарз кимники?

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Қарз кимники?

Пост Савол » 13 март 2017, 15:56

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, бир инсонга 2-хотин бўлиб никоҳланганман. У инсон аслида имконияти ва молиявий ҳолати яхши бўлсада, уй-жой билан таъминлаб бермаганлиги сабабли ўзим пулим, ота-онам ёрдам берган пулга ва маълум микдорда карз олиб, 1 хонали квартира сотиб олдим. Бу қарзни тўлашда у инсоннинг ҳам ҳиссаси бўлиш керакми ёки мен ўзим ҳаммасини тўлаб қутулишим керакми? Ҳозирги кунда у инсон билан ўша квартирада яшаймиз. Жавобингиз учун олдиндан ТАШАККУР!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қарз кимники?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 15:57

Ва алайкум ассалом. Сизни турар жой билан таъминлаш эрингизнинг бурчи. Шу пайтгача турар жой билан таъминламаган бўлса, сиз ўзингиз қарзга олган бўлсангиз, энди қарзни у тўлаши керак. Яна ўша квартирада сиз билан бирга яшаётган экан. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: MSN [Bot] va 8 меҳмонлар