Иккинчи хотинликни ният қилиш

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Иккинчи хотинликни ният қилиш

Пост Савол » 13 март 2017, 15:57

Ассалому алайкум ҳурматли, Одинахон опа! Жуда ҳам қийналган аҳволимда ёрдам берган, маслаҳатларини аямай келган инсоним икки ҳафтадан кейин тўйи бўлиши кераклигини ва бўлажак аёли шубҳа гумонига сабабчи бўлиб қолмаслигим учун алоқани уздилар. Бу инсонга заррача ёмонлигим йўқ. Ҳурматим баланд. Яхши кўраман. Соғинаман. Уларга қилган яхшиликларини хизматларини қилиб қайтаришни астойидил хоҳлайман. Одинахон опа, Аллоҳдан бу кишининг дилига мени иккинчи хотин қилиб олишларини кўнгилларига солишини сўрашим гуноҳ бўлмайдими? Шундай ният қилаётганим, Аллоҳимдан туну кун сўраётганим учун гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Маслаҳат беринг, илтимос. Кўнглимни узолмаяпман. Уч ярим йиллик суянчимдан айрилиб қолдим. Икки ҳафтадан кейин уйланиши керак бўлган йигитнинг иккинчи аёли бўлишни Аллоҳимдан сўрашим гуноҳ эмасми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Иккинчи хотинликни ният қилиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 15:58

Ва алайкум ассалом. Бу инсонни ҳақиқатда яхши кўрадиган бўлсангиз, Аллоҳдан бахтини сўранг. Дунёю охиратига нима хайрли бўлса, ўшани сўраб дуо қилинг. Шу яхши кўрган одамга муносиб иш, ҳамда гуноҳ бўлмайдиган иш. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 5 меҳмонлар