Сизлар билан танишсам бўладими?

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Сизлар билан танишсам бўладими?

Пост Савол » 13 март 2017, 15:58

Ассалому алайкум, ҳурматли, сайт маъмурияти. Сизларнинг Аллоҳнинг розилигини топмоқлик ниятида қилаётган хайрли ишларингизда Яратганнинг ўзи ёрдамчи бўлсин. Устозимиз Шайх ҳазратларини ўз раҳматга олсин. Мана шундай илм манбаларини ўзларидан мерос қолдириб, садақаи жория қолдириб кетдилар. Бу улкан ишларнинг савобини ўзи кўпайтириб беришини сўраб, дуодамиз. Сиз қадрдонлар билан юзма-юз кўришишликнинг ҳам имкони борми? Сизларнинг дуоларингизни олиб, ҳазратимизни соғинганимизда сал бўлса ҳам шогирдларини кўриб, кўнглимиз таскин топса деган умиддаман. Сизлардан илтимос, электрон манзилимга маълумотларни ёзиб юборсангиз.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Сизлар билан танишсам бўладими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 15:59

Ва алайкум ассалом. Фейсбукда муслимаат.уз сайтининг саҳифаси бор. Ўша ерда хабарлашишингиз мумкин.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар