Асранди ўғил

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Асранди ўғил

Пост Савол » 13 март 2017, 16:00

Ассалому алайкум, Одинахон опа. Бир танишимнинг опаси бир қиз ва бир ўғил болани чақалоқлигида асраб олганди. Ҳозир улар мактаб ёшида. Унинг опаси асраб олинган ўғил боланинг ҳақиқий туққан онаси бўлмагани учун ўғлининг олдида ҳижобда юриши тўғри бўладими? Туққан онаси бўлмасаям, бу болани чақалоқлигидан катта қилганларку! Бола бу аёлни онаси деб билади. Илтимос маслаҳат беринг.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Асранди ўғил

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 16:01

Ва алайкум ассалом. Бу болани «Ўзимнинг болам», деб айтиши мумкин эмас, у ҳақиқатни билиши керак. Бола балоғатга етиши билан уни боқиб олган аёл унинг олдида ҳижобланиши керак. Чунки минг боққани билан, бола учун номаҳрамдир. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: MSN [Bot] va 8 меҳмонлар