Мазҳаблар ҳар хил бўлса…

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Мазҳаблар ҳар хил бўлса…

Пост Савол » 13 март 2017, 16:01

Ассалому алайкум, муҳтарама Устоз! Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Бир мусулмон йигит менга совчи қўйди. У ақлли, анча мунча илмли инсонга ўхшади. Лекин мен Имоми Аъзам мазҳабиданман, у эса Абу Ҳанифа (ҳанафий) мазҳабида экан.
Саволим шуки, мазҳаблари бошқа-бошқа бўлганлар оила қуришлари мумкинми?
Жавобингиз учун раҳмат, муаллимам. Аллоҳ рози бўлсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Мазҳаблар ҳар хил бўлса…

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 16:01

Ва алайкум ассалом. Имом Аъзам ва Абу Ҳанифа бир киши, демак, иккингиз бир мазҳабда экансиз. Турмуш қуришингиз мумкин. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиманки, мусулмонман деган ҳар бир киши ҳеч бўлмаса ўз мазҳаби асосчиларининг исмини тўлиқ билиб олиши керак. Шу билан бирга, бир мазҳабда бўлмаганларнинг никоҳи ҳам дуруст. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 12 меҳмонлар