Фарзандимга қандай тарбия берай?

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Фарзандимга қандай тарбия берай?

Пост Савол » 13 март 2017, 16:03

Ассалому алайкум. Авваламбор катта ташаккур билдираман. Бизга саволларимизга эринмасдан жавоб бериб турибсизлар. Менинг саволим шундан иборатки, бизнинг фарзандимиз бор 6-ойлик. Мен уни қандай тарбия қилишим керак? Тарбия бола туғилмасидан олдин бошланади, шундай бўлсада мен ҳозир унга яна қандай амаллар билан тарбия беришим мумкин? Кўп олимларимиз 7 ёшликларида Қуръонни ёдлаб бўлишган. Шуларни эшитган ё ўқиганимда жудаям ҳавасим келади. Фарзандимиз кичкина, бирон нарсани ўргатсам ўрганолмаса унга қандай тарбия беришим мумкин? Шу ҳақида маслаҳат беринг илтимос.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Фарзандимга қандай тарбия берай?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 16:04

Ва алайкум ассалом. Бу жуда ҳам кенг мавзу. Муслимаат.уз сайтимизда фарзандлар тарбияси учун алоҳида бўлим очилган, шуни кузатиб боришни тавсия қиламан. Боланинг тарбияси учун энг муҳим нарса хонадондаги муҳит. Бола катталардан олади тарбияни, шунга эътибор бериш керак аввало. Диний таълимларни эса намозга қиёсан етти ёшдан бошлаш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: MSN [Bot] va 11 меҳмонлар