Закот

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Закот

Пост Савол » 13 март 2017, 16:05

Ассалому алайкум! Менинг динимизга оид саволим бор эди. Саволим шуки, мен чет элда ҳалол ишлаб 1.5 йил ичида Аллоҳга шукрлар бўлсинки, янги машина олдим. Шунга хаёлимга закот бериш келиб қолди. Шу машинамга ҳамда шу йил мобайнида ишлаб топган пулимга закот берсам бўладими? Ва кимга? Неча пул? Пулни фоллерда берсам бўладими? Ва қай тартибда берилади? Менинг бир холам борлар, у кишининг умр йўлдошлари йўқ. Битта ўғиллари бор, ўзлари ногиронлар, тикувчилик қилиб, пенсия олиб, оилани ўзлари юритадилар. Лекин яшашлари яхши, ҳамма нарсалари бор. Фақат юқорида айтиб ўтганларим камчилик томонлари. Шунга, шу холамга закот берсам бўладими? Илтимос, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, саволимга тўлиқ жавоб берсангиз хурсанд бўлардим, билмаганим сабабли жуда қийналиб кетдим. Закот бераман деб хато қилиб қўймай деган мақсадда сизларга мурожаат қилдим. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3282
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Закот

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 16:05

Ва алайкум ассалом. Ҳожатингизга ишлатаётган машинангиздан закот бермайсиз. Топган ва тўплаган пулларингиз нисобга етса, қирқдан бирини закот қилиб берасиз. Нисобнинг миқдори ҳар йили ўзгариб туради. Уни масжидларда эълон қилишади. Қайси пул бирлигида беришингизнинг аҳамияти йўқ. Холангиз закотга қодир бўлмаса, закотни у кишига берсангиз, нур устига нур бўлади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 11 меҳмонлар