Осмонга қараб ва қорин билан ухлаш ҳақида

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Осмонга қараб ва қорин билан ухлаш ҳақида

Пост Савол » 13 март 2017, 16:06

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Одина опа, Аллоҳ сиздан ва оила аъзоларингиздан рози бўлсин. Саволим такрорий бўлса, узр. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қорин билан ётишдан қайтарган эканлар. Осмонга қараб ётиш ҳам мумкин эмас деб эшитгандим. Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Бир отиндан : «Аёл киши осмонга қараб, эркак киши қорин билан ётиб бўлмайди. Жинлар зино қилиши мумкин» деб эшитгандим. Шу гап тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳнинг энг суйган бандалари қаторида бўлиб юринг, омин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Осмонга қараб ва қорин билан ухлаш ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 16:06

Ва алайкум ассалом. Қоринни ерга қилиб ётишдан қайтарилган.
عَنِ ابْنِ طِخْفَةَ الغِفَارِيِّ، أَنَّ أَبَاهُ أَخْبَرَهُ، أَنَّهُ كَانَ مِنْ أَصْحَابِ الصُّفَّةِ، قَالَ: بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ فِي الْمَسْجِدِ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ، أَتَانِي آت، وَأَنَا نَائِمٌ عَلَى بَطْنِي، فَحَرَّكَنِي بِرِجْلِهِ، فَقَالَ: «قُمْ، هَذِهِ ضَجْعَةٌ، يُبْغِضُهَا اللهُ»، فَرَفَعْتُ رَأْسِي، فَإِذَا النَّبِيُّ  قَائِمٌ عَلَى رَأْسِي.
Ибн Тихфа Ғифорийдан ривоят қилинади:
«Унга отасининг хабар беришича, у суффа соҳибларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган:
«Туннинг охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб:
«Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», деди.
Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар».
Аммо осмонга қараб ётиш тўғрисида айтган гапларингиз асоссиз.
عَنْ عُبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِ — هُوَ عَبْدُ اللهِ بْنُ زَيْدٍ بْنِ عَاصِمٍ الْمَازَنِيُّ — قَالَ: رَأَيْتُهُ — قُلْتُ لاِبْنِ عُيَيْنَةَ: النَّبِيَّ ؟ قَالَ: نَعَمْ — مُسْتَلْقِيًا وَاضِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الأُخْرَى.
Уббод ибн Тамимдан, у амакиси(Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим Мозаний)дан ривоят қилинади:
«Ул зотни кўрдим», деган эди, мен Уяйнага: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламними?» дедим. У: «Ҳа, чалқанча тушиб, бир оёқларини иккинчисининг устига қўйиб ётганларини», деди».
Ўнг ённи босиб ётиш суннатга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар