Қайнона ва қайнотанинг хизматини қилиш

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Қайнона ва қайнотанинг хизматини қилиш

Пост Савол » 13 март 2017, 16:06

Ассалому алайкум. Сизга берадиган саволим шундан иборатки, бир танишим келин туширган эди. Келин ҳам илмли, ибодатли. Лекин унинг тушунчалари бироз ўзбекчилигимизга тўғри келмайди. Яъни, келин қайнона ва қайнотанинг хизматини қилишга мажбур эмас. У фақат эрининг хизматини қилса бўлгани. Бу мавзуда қайнона-қайнотага хизмат кўрсатиб меҳрибонлик қилиш, уларнинг дуосини олиш ҳақида бирор оят ёки ҳадис мавжудми? Агар мавжуд бўлса, шуларни келтириб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
P.S.:Бу сайтда энди рўйхатдан ўтиб, савол беряпман. Агар савол беришда айрим хатоликларга йўл қўйган бўлсам, маъзур тутгайсиз.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қайнона ва қайнотанинг хизматини қилиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 16:07

Ва алайкум ассалом. Қайнота ва қайнонага хизмат қилиш оят ва ҳадисларда очиқ келмаган. Лекин оят ва ҳадислардан уларни эъзозлаш ва уларга яхшилик қилиш кераклигини тушуниб олишимиз мумкин. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда қариндошларга, катта ёшдагиларга, ота-оналарга яхшилик қилиш, уларни эъзозлаш ва уларнинг ҳақлари ўз ифодасини топган. Қайнота ва қайнонадан яқин қариндош борми? Улар ҳам ота-она-ку. Уларнинг хизмати ҳақида гап айтилмаган бўлса ҳам, эрга итоат қилиш фарз. Агар эр хотинидан ота-онасига хизмат қилишни талаб қилса, хотин бу талабни сўзсиз бажариши керак бўлади, яъни бу фарзга айланади. Бундан бошқа далилга эҳтиёж ҳам йўқ. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар