Маслаҳат беринг, илтимос!

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Маслаҳат беринг, илтимос!

Пост Савол » 13 март 2017, 16:07

Ассаламу алайкум, Устоз! Аллоҳ дин йўлида қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Устоз, саволим: Қиз турмушга чиқаётган вақтда куёв тарафдан: «Қачонки чет элга чиқсам ўзим билан олиб кетаман» деб ваъдалар билан олса, тўйдан кейин эса ваъдасини бузса ва «Шариатда қасамни бузса бўлади», деса тўғри бўладими? Ҳақиқатдан эр хоҳлаганида ваъда бузишга ҳақлими? Ахир қиз тараф шу ваъдаларга ишониб берганку қизини(ҳозирда қиз қарши, «Агар шу ваъдалар бўлмаганда бу никоҳга рози бўлмаган бўлардим», деган фикрда). Агар шундай бўлса, унда биз кимга ва қай ҳолатларда ишонишимиз мумкин? Мўминлар ваъдасини бузиши жоиз бўлса, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мунофиқнинг аломати учтадир: қачон гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса ваъдасини бузади, омонатга хиёнат қилади», деб келтирилган ҳадис қайси маънода назарда тутилган? Жавобингиз учун раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3282
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Маслаҳат беринг, илтимос!

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 13 март 2017, 16:08

Ва алайкум ассалом. Ваъда бошқа нарса, қасам бошқа нарса. Турмуш ўртоғингиз ичган қасамини бузиши мумкин, аммо берган ваъдасини буза олмайди. Ваъдага вафо қилиш шарт. Ҳадисда шу нарса айтилган. Никоҳ ақди устидаги келишувлар шартлашиш дейилади. Сиз саволда ёзганингиз каби, бирор шарт қўйган бўлсангиз, ўша ишни талаб қилишга ҳақлисиз. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 11 меҳмонлар