Маслаҳатингизга муҳтожман

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Маслаҳатингизга муҳтожман

Пост Савол » 14 март 2017, 06:08

Ассалому алайкум, Одинахон опа! Минг ҳижолатлар билан шу саволни сўрашга мажбур бўлдим. Мен оила қурганимга 7 йилдан ошди. Шу йиллар мобайнида 3 нафар фарзандли бўлдик, эримни менга бўлган муносабати яхши. Биз қайнона-кайнотам билан бирга яшар эдик, лекин эрим I гуруҳ ногирони бўлганлари боис, яхши пул топа олмайдилар. Шунинг учун рўзғоримизни бўлак қилиб қўйишган, фарзандларимни ҳам ёмон кўришади, сабаби катта қайноғамнинг 12 йилдан буён фарзанди йўқлигида. 4 йил аввал эрим бир кўзидан айрилди. Қайнонам, мени қайнотамга жазман килишдан чарчамайди, эрим буларни барини билса ҳам: «Сабр қилиб яша, онам ўзига келиб қолади» дейдилар. Мана 1 ойдирки онамникидаман, охирги жанжалимизда қайнонам бизни уйдан ҳайдаб юбордилар: «Уйга қайтиб келсанг, уй ўлигингга буюрсин!» дедилар. Бизнинг жанжалларимизга маҳалла фаоллари ҳам аралашиб, йўлга солиша олмади. Бизнинг ижарада яшашга имкониятимиз йўқ, ота-онам ичкуёв ҳам қила олишмайди. Менга нима маслаҳат берасиз? Ўша уйга бориб яшайми ёки ажрашиб кетайми? У уйга қайтиб борсам, яна ўша жанжаллар такрорланаверади, бардошим қолмади. Ёрдам беринг, илтимос. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Омин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Маслаҳатингизга муҳтожман

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 14 март 2017, 06:09

Ва алайкум ассалом. Оилани сақлаш керак. Уч нафар фарзанд бор экан, турмуш ўртоғингиз ногирон экан. Сабр қилсангиз, мислсиз ажру савоб оласиз. Аллоҳдан енгиллик сўраб дуо қилинг. Ногирон бўлса ҳам, эрингиз, фарзандларингизнинг отаси бўлгани яхши. Аллоҳ ишларингизни осон қилсин, ҳаққингизга дуодамиз. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: MSN [Bot] va 7 меҳмонлар