Узр сўраб

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Узр сўраб

Пост Савол » 14 март 2017, 06:10

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Одина опа, Аллоҳ сиздан ва оила аъзоларингиздан рози бўлсин. Сиздан узр сўрамоқчиман. «Осмонга қараб ва қорин билан ётиш ҳақида» сарлавҳасида ёзган саволимда жудаям кўп хатоларга йўл қўйган эканман. Ўша пайтда қарамаган эканман, аниқроғи, атрофимда одамлар борлигида ёзган эдим. Бугун ўқиб, ўзим уялиб кетдим. Сизнинг олдингизда ҳижолатдаман. Ин ша Аллоҳ бу хатоларимни кейинги сафар такрорламайман. Эътиборли бўламан. Одина опа, сиздан бир илтимосим мени дуо қилинг. Мен уйда эрталабдан кечгача ёлғиз ўтираман. Аллоҳдан кўп вақтимни ибодат қилишга, илм олишга, охират учун Ўзи рози бўладиган ишларни қилишга, Ўзи яхши кўрадиган биродар беришини сўраб, дуо қиламан. Лекин кўчага чиқсам, ким билан гаплашсам ҳамма дунёвий гапларни гапиради. Мени бундан юрагим сиқилиб кетаяпти. Иложи борича кўчага чиқмасликка ҳаракат қиламан. Шайх Ҳазратларининг китобларини ўқиб, сизнинг сайтингизга кириб, кўнглим таскин топади. Вақтингизни аямасдан саволларимизга жавоб ёзаётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Узр сўраб

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 14 март 2017, 06:10

Ва алайкум ассалом. Бехижолат. Аллоҳ таоло Ўзи рози бўладиган ҳаёт кечиришга сизни муваффақ қилсин. Яхшилар билан ҳамсуҳбат қилсин. Омийн.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 12 меҳмонлар