Бировнинг ҳаққи

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Бировнинг ҳаққи

Пост Савол » 14 март 2017, 06:12

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Одина опа, менинг бир танишим бир неча йил олдин катта гуноҳ иш қилиб қўйган экан. Ҳозир афсусда. Бир танишининг ҳаққига хиёнат қилиб, пулини олган экан. Лекин у одам ким олганини ҳам, умуман пулини биров олганини ҳам билмайди. Ҳозир шу танишим шу пулни ортиғи билан қайтармоқчи, лекин ўзига айтишга журъат қила олмаяпти. Шунга: «Ана шу пулни конвертга солиб, ичига узр сўраб, розилик сўраб хат ёзсам, бировдан бериб юборсам ёки билдирмасдан кийимига ёҳуд бирор буюмининг орасига солиб қўйсам бўладими? Шунақа қилсам бировнинг ҳаққидан қутуламанми?» деб сўради. Шунга сизнинг маслаҳатингизга муҳтожмиз. Аллоҳ сиздан, оила аъзоларингиздан рози бўлсин! Омин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3282
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Бировнинг ҳаққи

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 14 март 2017, 06:13

Ва алайкум ассалом. Орага восита қўйиб бўлса ҳам, эгасига билдиргани яхши, розилиги керак. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: MSN [Bot] va 15 меҳмонлар