Одинахонга мактуб

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Одинахонга мактуб

Пост Савол » 14 март 2017, 06:34

Одинахонга мактуб
Ассалому алайкум, синглим Одинахон! Аҳволларингиз яхшими, тинч, соғ-саломатмисиз? Онаизорингиз, жигаргўшаларингиз яхшими? Сизларга таъзия билдираман, шундай улуғвор инсондан ажралганлигингиз учун. Сизларга Аллоҳ гўзал сабр берсин. Ҳа, шундай отадан ажралиш- оғир мусибат. Мен сизнинг 14-Май куни интернетда “Алвидо демасман” деб номланган мақолангизни, яъни отангизга битилган дил сўзларингизни ўқидим. Ушбу маъқола орқали сиз ниҳоятда гўзал сўзлар ва ниҳоятда гўзал ўхшатишлар ила у кишини ёдга солибсиз. Сизга катта раҳмат, шундай фарзанд бўлиб, у кишига вафодор, содиқ бўлиб қолганингиз учун. Сиз мен ва менга ўхшаганларнинг дил сўзларини ёзиб чиқибсиз. У кишига нафақат фарзандлари, балки бошқалар ҳам куйди. Мен ўзим отасиз ўсганман. Сизларга ҳавасим келади, шундай меҳрибон, илмли, тақволи ота қанотида катта бўлгансизлар, у кишининг меҳридан тўйиб-тўйиб баҳраманд бўлгансизлар. Сизлар дунёдаги энг бахтли инсон экансиз, чунки бунақа, сизнинг Отангиздек инсон неча юз йилда бир марта келади. Сифатлари Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни эслатади. У киши илмларига амал қилган ҳақиқий меросхўр олим эдилар. Биз оиламиз билан у кишини китоблари ва дисклари орқали танир эдик, муҳаббатимиз кучли эди. Сиз айтганингиздек у кишининг ўлимлари биз шогирдлар учун ҳам урилиш бўлди, биз ўзимизни йўқотиб қўйдик, гўё у киши ҳали узоқ умр кўраётгандек. Ҳа, ҳақиқий ғафлатда эдик. Аллоҳ бизнинг кўзимизни очиб қўйди, ўлим ҳақ эканлигини, ҳар бир он ғанимат эканлигини, ҳар бир инсон ғанимат эканлигини, ҳар бир дийдор ғанимат эканлигини кўрсатди, кўзимиз ярқ этиб очилди. Мен жуда афсусдаман, тирикликларида ҳузурларига бориб, дийдорларини кўриб, дуоларини олиб келмаганимга. Ўғилларим боришганида мен ҳам қўшилиб борсам бўлмасмиди, вақтни ғанимат билсам бўлмасмиди? Ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига аёл-у эркаклар боришганку, устозимиз, отамиз деб! Шундай бўлсада у киши билан замондош бўлиб яшаганимга, ҳали ҳам китоблари, дисклари орқали у кишининг суҳбатларидан баҳраманд бўлиб турганимизга шукурлар қиламан. Ўзингиз айтганингиздек, у кишида бирор камчилик кўринмасди, қиёфалари, хулқларида ҳам камчилик йўқ эди. Қиёфалари фахрланса арзигудек улуғвор, салобатли, хулқлари гўзал, сабр ва матонатли, кенг феълли, саховатли ва чеҳраларидан илм анқиб турарди. Ҳар қандай инсон учун ибрат булоғи эдилар. Бизнинг Ўзбекистонимизда шунақа инсон борлигидан фахрда эдик. Шогирдлари Ҳасанхон ҳам жуда гўзал қалб сўзларини ёзиб чиқибдилар, у кишига ҳам раҳмат. Яхши инсоннинг яхши фазилатларини эътироф қилиш ва уни халққа кўрсатиш ҳам катта савоб, албатта. Илоҳим, у кишининг руҳлари сизлардан шод бўлсин. Сизларга ҳам Ҳазратимизнинг мартабалари насиб этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлиб юринглар. Исмоилжон ва Оминахонларга ҳам шуни тилайман. Ҳаммаларингиз муносиб фарзанд бўлдингизлар, Шайхимизни жаннатга етаклайдиган фарзандлар бўлдингиз. Аллоҳ сизлардан ҳам рози бўлсин!
Ҳурмат билан, Хадича опангиз.
Самарқанд вилояти, Ургут шаҳри 29-Май 2015-йил.

«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 7 меҳмонлар