Ҳижобдагилар диплом ололмайдими?

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ҳижобдагилар диплом ололмайдими?

Пост Савол » 14 март 2017, 12:54

Ассалому алайкум, Одинахон опа! Мен Университетда 2-курс талабасиман. Рўмолдаман. Оила аъзоларим аввал бошдан хижобланишимга қарши бўлишган. Оила аъзоларим, яқинларим орасида ўранганлар йўқлиги учун ва бошқа сабаб билан буни қабул қилишлари анча қийин бўлган эди. Лекин, алҳамдулиллаҳ ҳозирга келиб, ҳар хил гап сўзлар, ечтиришга бўлган уринишлар камайган анча. Кеча холам келгандилар уйга, рўмолимга қарши биринчилардан бўлган инсон. Ўқишга бундай иссиқни кунида қийналиб бориб оввора бўлиб юрмаслигимни, мен барибир диплом ололмаслигимни айтдилар… Менга бу гап жудаям қаттиқ таъсир қилиб кетди… Мен 2 йил тинмай тайёрланганликларим ва авваламбор Яратганнинг марҳамати билан ўқишга биринчи йили Грант асосида қабул қилингандим. Ҳаммангизга маълум, Грант асосида битирган талабалар, 3 йил давлатга ишлаб берсагина дипломини қўлига ола олади. Холамларнинг айтишлари бўйича мен битирганим билан рўмолим билан мени ҳеч ким Давлатимиз тасарруфидаги ўқув муассасаларига ишга олмас, натижада мен ҳеч қачон Олий маълумотлилигимни тасдиқловчи хужжатга эга бўлолмас эканман. Менга маслаҳат беринг, шу гапни эшитганимдан буён шайтоним васваса қиляпти. Мен нима бўлган тақдирда ҳам, фарзни бажаришга ва рўмолимни ечмасликка аҳд қилганман. Уйга келиб ҳатто онамларни ҳам шу гапларга ишонтириб кетибдилар. Улар ҳам «Ростдан бекорга бориб келаётган экансан-да» деганлари менга қаттиқ ботиб кетяпти. Кўз олдимдан абитуриентлик даврим, меҳнатларим ўтиб кетяпти. Менга шу каби гап қилганларга, «Аллоҳга таваккал қиламан», деб жавоб бердимуу…лекин ростдан нима қиламан..??? Менга тўғри йўл кўрсатинг, илтимос, жавобингизни аяманг, олдиндан раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3135
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳижобдагилар диплом ололмайдими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 14 март 2017, 12:55

Ва алайкум ассалом. Кейин нима бўлишини Аллоҳ билади. Сиз Аллоҳга таваккул қилинг, Ўзига суянинг, Ўзини амрини бажо келтиринг. Аллоҳга осон, яхшиликларни насиб қилади ин шаа Аллоҳ. Ноумид бўлманг. Таълимни ишлаш учун эмас, илм-маърифатли бўлиш учун деб олинг. Илм-маърифатли ва яхши ниятли одам азиз бўлади доим. Ин шаа Аллоҳ. Ўқишингизни давом эттираверинг.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон