Қазо рўза

MWX
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 30 май 2017, 20:15

Қазо рўза

Пост MWX » 02 Июл 2017, 13:39

Ассалому алайкум! Рамазон ойида ҳайз кўрганим сабабидан 12 кун, ой бошида 2 ва охирида 10 кун рўза тута олмадим. Энди шаббон ойида қарзимни тутмоқдаман. Шу хусусида бир қанча саволларим бор эди:
1. Ўтар рўза, яъни ухлаб қолиб дуосини қилиб тутиш жоизми?
2. Орада 1 кун тутмаса ва жума, шанба, якшанба кунлари тутиб беришчи? Дам олиб кун ора ҳафтада 2 мартта тутишчи?
3. Ифторлик муддатидан озгина кечиктирилса жоизми?
4. Шаббон ойини 6 кунлик рўзаси ва ўтган йилги 2, 3 кунлик рўзамни ҳам тутмоқчиман. Агар шаббон ойи рамазон рўзасини қазосини тутиб бергунимча ўтиб кетса унда нима қилинади?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3282
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қазо рўза

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 11 Июл 2017, 00:50

Ва алайкум ассалом!
1. Жоиз. Аммо тайинли ниятни кечаси қилиб қўйиш керак. Саҳарлик қилинмай ухлаб қолинган бўлса, дуоси қилиб қўйилаверади.
2. Қазо рўзада кетма-кетлик шарт эмас.
3. Узрли бўлса, ҳа, аммо ифторнинг энг аввалги вақтида қилишга тарғиб ворид бўлган.
4. Шаъбон эмас, шаввол. Қазоларингизни тутаверасиз ва мазкур ойи рўзаси савобидан умидвор бўлаверасиз. Шояд шунга эришиб қолинса. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 7 меҳмонлар