Одам расмини чизиш

mo'mina
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 03 сен 2017, 10:19

Одам расмини чизиш

Пост mo'mina » 30 сен 2017, 21:32

Ассалому алайкум Одина опа. Москвадаги Дизайн институтида ўқийман. Бу институтга онажонимни хурсанд ҳолда кўриш учун кирдим. Лекин расм дарсида одам калласи суягининг расмини чизишимиз керак экан. Бу Аллоҳ тақиқлаган нарса эмасми? Шундай вазиятда қандай йўл тутишимни маслаҳат берасиз? Аллоҳ сизларни яхшилик ила мукофотласин!
Alloh sizni yaxwilik ila mukofotlasin.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Одам расмини чизиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 10 окт 2017, 11:18

Ва алайкум ассалом. Шариатда инсонни, жонли нарсаларнинг суратини тўла ҳолда чизиш таъқиқланган.
عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا أَخْبَرَتْهُ: أَنَّهَا اشْتَرَتْ نُمْرُقَةً فِيهَا تَصَاوِيرُ، فَلَمَّا رَآهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَامَ عَلَى الْبَابِ، فَلَمْ يَدْخُلْهُ، فَعَرَفْتُ فِي وَجْهِهِ الْكَرَاهِيَةَ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتُوبُ إِلَى اللهِ وَإِلَى رَسُولِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، مَاذَا أَذْنَبْتُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا بَالُ هَذِهِ النُّمْرُقَةِ؟» قُلْتُ: اشْتَرَيْتُهَا لَكَ لِتَقْعُدَ عَلَيْهَا وَتَوَسَّدَهَا. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَصْحَابَ هَذِهِ الصُّوَرِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُعَذَّبُونَ، فَيُقَالُ لَهُمْ: أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ». وَقَالَ: «إِنَّ الْبَيْتَ الَّذِي فِيهِ الصُّوَرُ لَا تَدْخُلُهُ الْمَلَائِكَةُ».

Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен суратлари бор ёстиқ сотиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргач, эшик олдида туриб қолдилар, ундан кирмадилар. Юзларида норозилик пайқадим. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга тавба қиламан! Нима гуноҳ қилдим?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ёстиққа нима бор?» дедилар. «Уни сиз учун, унда ўтиришингиз ва уни ёстиқ қилиб тутишингиз учун сотиб олдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ушбу суратларнинг эгалари қиёмат куни азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизни тирилтиринг!» дейилади», дедилар ва: «Суратлар бор уйга фаришталар кирмайди», деб айтдилар».
عَنْ مُسْلِمٍ قَالَ: كُنَّا مَعَ مَسْرُوقٍ فِي دَارِ يَسَارِ بْنِ نُمَيْرٍ، فَرَأَى فِي صُفَّتِهِ تَمَاثِيلَ فَقَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الْمُصَوِّرُونَ».

Муслимдан ривоят қилинади:
«Масруқ билан бирга Ясор ибн Нумайрнинг уйида эдик. (Масруқ Ясорнинг) бостирмасидаги суратларни кўриб, деди: «Абдуллоҳнинг шундай деганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобда бўладиган одамлар мусаввирлардир», деяётганларини эшитганман».

أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳайкалларни ясайдиганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизга жон киритинг!» дейилади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар